Жаҳон | 18:25 / 07.08.2017
8137
1 дақиқада ўқилади

Грузия прокуратураси: Саакашвили 11 йилга қамалиши мумкин

Грузия собиқ президенти ва Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили тўртта жиноий иш бўйича 11 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Грузия бош прокуратураси прокурори Натия Сонгулашвили «Обозреватель» нашрига маълум қилди.

Саакашвилига қўйилган айбловлар орасида – банк ходими Сандро Гиргвилианининг ўлдирилиши, давлат маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун талон-торож этиш, Грузия парламенти депутати Валерий Гелашвилини калтаклаш ва Грузиянинг собиқ президентини танқид қилган «Имеди» телеканалини эгаллаб олиш.

Аввалроқ Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум қилинишини Россия учун совға, деб атаганди.

Мавзуга оид