Хитой ТИВ баёнотига кўра, барча манфаатдор томонлар ҳозирги кескин вазиятни енгиллаштиришга ҳаракат қилиши ва ўзаро ишончни ошириши лозим. Бунда ўз кучини навбатма-навбат кўрсатишга йўл қўймаслик лозим.

Аввалроқ Пентагон раҳбари КХДР муаммосини уруш билан ҳал қилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.