WP: Трампнинг маслаҳатчиси 2016 йилда Путин билан учрашувни ташкил этиш таклифи билан чиққан
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси – Жорж Пападопулос 2016 йилда, сайловолди кампаниясининг энг бошида миллиардерга Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ташкиллаштиришни таклиф қилган. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, Трампнинг сайловолди штаби вакиллари турли даражаларда деярли ҳар ҳафта “русларнинг улар билан учрашиш бўйича саъй-ҳаракатларини” муҳокама қилишган.
Хусусан, Пападопулос 2016 йилнинг мартидан Трампнинг Путин билан учрашувини ташкиллаштиришга доир қатор электрон мактублар ёзган.
Таъкидланишича, учрашув амалга ошмаган, сабаби унга Трамп сайловолди жамоасининг қатор юқори мансабли вакиллари қарши бўлган.
Трамп ва Путиннинг ҳозирча биринчи ва ягона бўлиб турган расмий учрашуви июль ойида Ҳамбургдаги G20 саммитида ўтказилган.
Мавзуга оид
21:00 / 21.10.2024
Путин BRICS саммитида «долларни енгиш режасини» тақдим этмоқчи – ОАВ
13:20 / 21.10.2024
Вучич 2,5 йил ичида биринчи марта Путин билан телефонда гаплашди
11:30 / 21.10.2024
Кремл: Путин Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича мулоқотга очиқ
22:31 / 18.10.2024