
Мириқиб ҳордиқ чиқаришни ва танангизни "хурсанд" қилувчи фойдали машғулот билан шуғулланишни истайсизми? Қўрқувни енгиб, "Ўргимчак одам", "Бэтмен" каби парвоз қилишничи? У ҳолда сизларни Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган ажойиб батут маркази - IFly кутиб қолади.
Батут ўзи нима?
Батут французча "batoude" - "зарба" сўзидан олинган бўлиб, сакраш учун мосланган қурилмадир.
IFly - Тошкентда очилган биринчи батут марказлари бўлиб, бу ерда ёшидан қатъи назар ҳар бир инсон ўз вақтини мароқли ва унутилмас ўтказиши кафолатланади.
Фойдали ва қувноқ машғулот
Батутда сакраш энг қувноқ ва фойдали машғулотлардан бири бўлиб, у қоматни идеал шаклга келиши ва мушакларни тўғри ҳаракатланишига ёрдам беради. Бу спорт тури инсонга кўтаринки кайфият, тетиклик бағишлайди. Шунингдек, батутда сакраш инсон танасига ижобий таъсир кўрсатиши олимлар томонидан ҳам исботланган.

Батутнинг фойдали жиҳатлари
* Организмдаги қон айланишини яхшилайди
* Озишга ёрдам беради
* Бўғимлар мослашувчанлиги ортади
* Мушакларни мустаҳкамлайди
* Инсон руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади
* Қон босимни нормал ҳолатга келтиради
Тошкентдаги биринчи батут маркази
2017 йил 14 январь куни Integro мажмуасида Тошкентдаги биринчи IFly батут марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказда 13та бутут мосламалари, юмшоқ кубикли бассейн, баскетбол ҳалқалари жойлашган.


Профессионал тренерлар ташриф буюрганларга батутда сакраш, трюклар бажариш ва гавдани тўғри тутиш қоидаларини ўргатишади.






















