Жаҳон | 01:15 / 17.08.2017
14154
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 

Фото: AP

Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Польшадан Украинага 10 сентябрда қайтишини маълум қилди. 

“Мен “Краковец” ўтказиш пункти орқали Польшадан Украинага 10 сентябрда қайтаман”, деб айтган Саакашвили Facebook’даги саҳифасида жонли эфирда ва Украина ҳукуматини унинг қайтишидан “томоша уюштирмаслик” ва чегарада “ер қазмасликка” чақирди.

Собиқ губернатор Украинага қайтгач фуқаролик бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга боришини қўшимча қилди.

Шу билан бирга унинг айтишича, Европанинг бир қатор давлатлари унга ўз фуқаролигини таклиф қилган. “Менинг ишларим рисоладагидек, менда Европанинг бир нечта давлатидан фуқароликни олиш таклифи бор. Менда ишлаш бўйича ҳам таклифлар бор, бироқ бу мен истаган нарсалар эмас. Мен украиналиклар олдида уларни олигархлардан халос этиш мажбуриятини зиммамга олганман”, деб айтган Саакашвили.

Саакашвили унда энди Украина фуқаролиги йўқ бўлса ҳам Киевда уни Украинага қўймаслик учун ҳеч қандай асос йўқлигини айтган. “Қонунан мен Украинага киришга ҳақлиман”, деб таъкидлаб ўтган Саакашвили.

Мавзуга оид