Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
АҚШ давлат департаменти Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги Шарқий Гутеда кимёвий ҳужум амалга оширилганига тўрт йил тўлиши муносабати билан баёнот берди. Вашингтоннинг фикрича, ўша ҳужумга Сурия ҳукумати айбдор.
АҚШ маъмуриятининг билдиришича, 2013 йилда ушбу ҳодисалар натижасида 1400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
«Сурия президенти Башар Асаднинг режими кимёвий қурол қўллашни тўхтатиши, ўзининг кимёвий қурол захираларини рўйхатдан ўтказиши ва кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти билан ҳамкорлик қилиши лозим», - дейилади хабарда.
Давлат департаментидан таъкидлашларича, Дамашқ кимёвий қуролнинг қўлланилишига доир халқаро ҳуқуқ, нормалар ва стандартларга риоя этмаса, тегишли жавоб чораларига учрайди.
Аввалроқ Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблаганди.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026