BBC телеканали Англия Премьер-лигасининг барча даврлардаги рамзий терма жамоасини маълум қилди. У Премьер-лигада қачонлардир ўйнаган футболчилардан тузилган.
Таъкидланишича, футболчилар Премьер-лиганинг 25 йиллигига бағишланган овоз бериш жараёни орқали танлаб олинди.
Дарвозабон: Петер Шмейхель («Манчестер Юнайтед»);
Ҳимоячилар: Эшли Коул («Арсенал»/«Челси»), Жон Терри («Челси»), Рио Фердинанд, Гэри Нэвилл (ҳар иккиси - «Манчестер Юнайтед»);
Ярим ҳимоячилар: Райан Гиггз, Пол Скоулз, Криштиану Роналду (барчаси — «Манчестер Юнайтед»), Стивен Жеррард («Ливерпуль»);
Ҳужумчилар: Тьерри Анри («Арсенал»), Алан Ширер («Ньюкасл»).















