Ўзбекистон | 16:48 / 25.08.2017
9124
1 дақиқада ўқилади

«Ҳазорасп» ЭИЗ чегаралари кенгайди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 1-иловага қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
 
Тузатишларга кўра, «Ҳазорасп» ЭИЗ чегаралари унинг ҳудудига Ҳазорасп, Урганч, Боғот ва Хива туманларининг ер участкалари қўшилиши ҳисобига кенгаймоқда.
 
Тегишли қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2017 йилдаги 623-сон қарори билан киритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид