«Польша адолат ҳақида гапирмоқда. Польша бажарилиши лозим бўлган нарса ҳақида сўз юритаяпти. Биз Иккинчи жаҳон урушидан жабр кўрганлармиз. Биз шундай жабрдийдалармизки, бизга етказилган зарар, ҳозиргача бирор усулда қайтарилгани йўқ», — деган Шидло.
Шидло ушбу ташаббус танқидчиларига Польша тарихига назар солишни ва Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакат ерларида нималар содир этилгани билан яна бир бор танишиб олишни тавсия қилди.











