Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев: «Қирғизлар — Марказий Осиёнинг энг қадимий халқи»
«Қирғизлар — Марказий Осиёнинг энг қадимий халқи», — деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўш вилояти Ўзган тумани Интимақ қишлоғи аҳолиси билан учрашувда. Бу ҳақда 24.kg сайти хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, қирғиз халқининг қадимийлик фактини Россия ва Қозоғистон етакчилари ҳам тан олишган. «Биз хоқонлик барпо этганимизда баъзи бир халқлар ҳали мавжуд ҳам бўлмаган», — деган Қирғизистон президенти.
Унинг қайд этишича, қирғиз халқи ҳудудларга бўлинмаслиги керак ва бошқа давлатларда яшаётган миллатдошлари ҳақида қайғуриши керак:
«Биз Олтой ва Бадахшонда яшаётган қирғизлар ҳақида ўйлашимиз керак, бунинг учун биз «уйғонишимиз» ва Худодан қўрқишимиз керак».
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026