Таъкидланишича, Жанубий Корея Миллий разведка хизмати ёпиқ эшиклар ортидаги учрашув давомида жанубий кореялик амалдорларга Пхеньян Пунгери полигонида янги синовни ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида белгилар аниқланганини хабар қилган.

Жанубий кореялик депутат Ким Байунг-Кининг сўзларига кўра, КХДР «Пунгери полигонининг 2- ва 3-туннелларида ядро синовини ўтказишга тайёргарликни якунига етказган».

Шунингдек, шимолий кореялик амалдорларнинг телеканалга маълум қилишича, АҚШга Сеул билан қўшма машқлар учун жазо тайёрлаб қўйилган.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти КХДР туфайли қуролли кучларга янги топшириқ бергани хабар берилганди.