Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлат раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хусусан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мактубида шундай дейилади:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда эришган муваффақиятлари барчага маълум. Ўзбекистон жаҳон миқёсида юксак нуфузга эга мамлакат сифатида халқаро муҳим масалаларни ҳал этишда алоҳида ўрин тутади.
Давлатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўзаро алоқаларнинг барча йўналишлари бўйича ҳамда Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни Сиз билан биргаликда давом эттиришга тайёр эканимни тасдиқламоқчиман. Ишончим комилки, бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг манфаатларига тўла мос келади.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Владимир Путин,
Россия Федерацияси Президенти”
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўз қутловида шундай фикрларни билдирди:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикасининг Миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.
















