Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2919, 2017 йил 28 август) ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) тасдиқланди.

Уларга кўра, эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш босқичма-босқич ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажига мувофиқ, шунингдек, унинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.