«Бу рўй берди!». Тадбиркор ва зиёлилар эркин конвертацияга ўтиш бошланишига ўз муносабатларини билдиришмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177 сонли фармонни имзолади.
Тарихий фармоннинг эълон қилиниши билан бир қатор таниқли тадбиркорлар ва зиёлилар ижтимоий тармоқларда ўзгаришларга ўз муносабатини билдирмоқда. Қуйида улар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
«Амалга ошди! Барчани тарихий қарор қабул қилингани билан табриклайман. Ҳукуматнинг иқтисодий ислоҳотларга қўл уришини эълон қилиш, шунчаки декларация эмас. Бу қарор мамлакат раҳбарининг бозор иқтисодиёти қонунларига асосланиб, яхши сиёсат олиб боришга интилишини билдиради», дейди Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов.
«Эркин валюта курсида айрим истеъмол маҳсулотлари нархи туша бошлайди»
«Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти сўнгги даврда қабул қилган энг асосий қарорлардан бири ва кўп муҳокама этилганди. Эндиликда, асосланмаган ҳолда турли тармоқларда нархларнинг ошиб кетишига қарши курашиш лозим. Масалан, Инҳа университетида таълим контракти бир ўқув мавсуми учун 5000 АҚШ долларини ташкил этади. Бугун (3 сентябрь - таҳрир.) Марказий Банк расман эълон қилган курс 4210 сўм бўлса, бу 21 миллион сўм тўланиши керак, дегани. Алоқа операторлари ва провайдерлари билан ҳам шунга ўхшаш платформа яратилади», дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов.
«2017 йил 5 сентябрь санасидан Ўзбекистоннинг янги тарихи бошланади», дейди Paynet тизими ва LeBaazar асосчи Ботир Орифжонов.
«Ва ниҳоят, шу онларга етиб келдик. Эркин конвертациянинг мавжуд эмаслиги, сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг гуркираб ривожланиб кетишини секинлаштириб қўйган асосий омил эди», дейди Ўзбек-Хитой савдо уйи раҳбари ва TexnoPlaza асосчиси Ҳикмат Абдураҳмонов.
«5 сентябрь санасини Конвертация куни сифатида нишонласак ҳам бўлар, деб ўйлайман. Атрофдаги миллатлар бизни тушунмаслиги мумкин, лекин биз нимани нишонлаётганимизни биламиз: бу воқеани 21 йил кутдик... Бу даврда фарзандлар ва набиралар улғайди», дейди мустақил мутахассис, иқтисодчи Юлий Юсупов.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе
Спорт | 20:01
-
Санкт-Петербургдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилади
Жамият | 19:55
-
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда
Ўзбекистон | 19:46
Мавзуга оид

20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов

14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди

18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади

09:05 / 15.03.2024