Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018нинг Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичининг 16-тури доирасида Венесуэла термаси билан ўз уйида дуранг натижа қайд этди - 1:1.

Учрашувда меҳмонлар ҳужумчиси Жон Мурильо 50-дақиқада ҳисобни очди, орадан тўрт дақиқа ўтиб венесуэлаликлар ҳимоячиси Рольф Фельтшер ўз автоголи билан аргентиналикларга ҳисобни тенглаштириш учун ёрдам берди. Қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа гол урилмади.

Уругвай термаси эса Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Уругвайликлар ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде 76-дақиқада ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб парагвайлик ҳимоячи Густаво Гомес автогол муаллифига айланган бўлса, мезбонлар ҳужумчиси Анхель Ромеро 88-дақиқада тўп киритиб, бу учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Перу термаси Эквадорни 2:1 ҳисобида таслим этди. Перуликлар ҳужумчиси Эдисон Флорес 73-дақиқада аниқ зарба билан ўйиндаги ҳисобни очиб берди. Орадан уч дақиқа ўтиб унинг ҳамюрти Паоло Уртадо жамоасининг яна бир голини урган бўлса, эквадорликлар форварди Эннер Валенсия 80-дақиқада пенальтидан ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Колумбия ва Бразилия терма жамоалари эса дуранг натижа қайд этишди. Биринчи бўлим охирларида бразилияликлар етакчиси Неймар Виллианга тўпни етказиб берди, у эса дарвозанинг деярли тўққизлигини аниқ нишонга олди. Колумбияликлар Радамель Фалькао ёрдамида 56-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Якуний ҳисоб - 1:1.

Яна бир беллашувда Боливия термаси ўз уйида Чилини мағлуб этди. Баҳсдаги ягона гол мезбонлар ҳужумчиси Хуан Арсе томонидан 59-дақиқада киритилди. 

Боливия – Чили 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 59, Арсе пенальти.
Боливия – Лампе, Вальверде (Кандия, 73), Ральдес, Сентено, Бехарано, Хустиниано, Флорес, Эскобар (Альварес, 46), Кампос (Чумасеро, 66), Морено, Арсе.
Чили – Браво, Босежур, Медель, Диас, Эрнандес, Диас (Вальдивия, 66), Санчес, Видаль (Валенсия, 80), Варгас (Паредес, 63), Сильва, Исла.
Огоҳлантиришлар: Кампос (19), Босежур (21), Хустиниано (45), Чумасеро (71), Бехарано (84).
Четлатиш: Чумасеро (90).

Колумбия – Бразилия 1:1 (0:1, 1:0)