Жаҳон | 08:50 / 13.09.2017
9561
1 дақиқада ўқилади

КХДР синовдан ўтказган ядро заряди кучи 250 килотонна бўлган

Фото: Reuters

КХДР томонидан 3 сентябрь куни синовдан ўтказилган ядро заряди кучи 250 килотоннани ташкил этади. Бу ҳақда 38 North портали хабар бермоқда.

Портал маълумотига кўра, Ядро синовларини бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги келишув экспертлари портлаш магнитудаси ҳақидаги маълумотларни қайта кўриб чиқишган. Янги тахминларга кўра, магнитуда 6,1ни ташкил қилган.

«Тегишли константа билан стандарт формулани қўллаш шуни кўрсатмоқдаки, эндиликда қувватни тахминан 250 килотоннага баҳолаш мумкин (мегатоннанинг тўртдан бир қисми)», - дейилади хабарда.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга қарши санкцияларни бир овоздан кучайтирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид