Apple корпорациясининг узоқ кутилган тақдимоти 12 сентябрь куни янги очилган Стив Жобс театрида бўлиб ўтди. Онлайн-трансляцияда таъкидланишича, бу театрда фақат Apple қурилмаларининг тақдимоти ўтказилади. Тақдимот Стив Жобсни хотирлаш ва унинг овози ҳамда суратлари билан бошланди. 

Маросимни Apple компанияси раҳбари Тим Кук очиб берди. У Стив Жобс ва унинг ғоялари, шунингдек AppleStore'да амалга оширилган ўзгаришлар ва яқиндагина АҚШда кузатилган "Харви" ва "Ирма" довуллари ҳақида сўз юритди.

Apple Купертинодаги анъанавий тақдимотида бирйўла уч янги смартфонини намойиш этди: iPhone 8, iPhone 8 Plus ва юбилей қурилма ҳисобланган iPhone X (10!). Қурилмалар нархи версиясига қараб 699 (iPhone 8) ва 999 (iPhone X) доллардан бошланади. Шунингдек бренднинг янги Apple Watch соатлари ҳамда Apple TV ҳам тақдим этилди. Apple компаниясининг янги қурилмалари махсус фотожамланмада:

Stephen Lam/Reuters

Apple iPhone X қурилмаси 5,8 дюймли OLED-дисплейга эга,  12 сентябрь, 2017 йил

Apple

Янгиланган Apple қаторларидаги маҳсулотлар нархи, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Янги Apple Watch "ақлли" соатлари, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters