Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ракетаси қанча масофани учиб ўтгани ва қандай баландликка кўтарилгани маълум
Жанубий Корея қуролли кучлари штаблар бошлиқларининг бирлашган қўмитасидан маълум қилинишича, КХДРнинг янги ракетаси 3700 км масофани учиб ўтган. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея ракетаси 3700 км учиб ўтиб, 770 км.лик максимал баландликка чиқди», - дейилади баёнотда.
Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Сугининг сўзларига кўра, КХДР томонидан учирилган ракета Хоккайдо оролидаги Эримо бурунидан 2000 км масофада қулаган, деб хабар бермоқда NHK.
Аввалроқ Шимолий Корея Тинч океани томон ракета учиргани хабар берилди. Шундан сўнг Жанубий Корея КХДР ҳаракатига жавобан дарҳол ўз баллистик ракетасини учирди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026