Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кореялик етакчи шифокорлар бепул тиббий маслаҳатлар беради
Маълумки, ҳозирда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва тиббиёт муассасаларига етакчи хориж тажрибасини жалб қилиш бўйича давлат томонидан катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар давомида тиббиёт соҳасида кўплаб анжуманлар, семинарлар, форумлар ва хорижлик етакчи профессор-шифокорлар билан ҳамкорликда хайрия тиббий маслаҳатлари ва муолажалари ташкил қилиниб келинмоқда.
Мана шу қилинаётган ишлар доирасида, жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Корея Республикаси Пусан Университети, Янгсан Шифохонасининг бир қатор етакчи профессор-шифокорлари иштирокида урология, педиатрия ва қон-томир касалликлари йўналишлари бўйича пойтахтдаги «STAR MED CENTER» хусусий клиникасида юртдошларимиз учун бепул тиббий маслаҳатлар берилиши ташкил қилинмоқда.
Ушбу бепул тиббий маслаҳатлар имкониятларидан фойдаланиш учун 17 сентябрга қадар юртдошларимиз (+99897) 776-99-81 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, олдиндан рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026