Жаҳон | 09:42 / 18.09.2017
17195
2 дақиқада ўқилади

Малайзиялик жангарилар роҳингялар атрофидаги инқироз туфайли Мьянмага жўнаб кетишди

ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқаларда бўлган малайзиялик жангарилар Мьянмага, роҳингя мусулмонлари манфаатларини ҳимоя қилиш баҳонаси билан жўнаб кетишди. Бу ҳақда New Straits Times газетаси Малайзия полициясининг террорчиликка қарши департаменти раҳбари ёрдамчиси Аюб Хон Мидинга асосан ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ИШИД экстремистлари “роҳингялар омилидан янги радикалларни ёллаш учун фойдаланишмоқда”. Полициячининг таъкидлашича, "Мьянма Малайзияга Сурия ва ҳаттоки Филиппиннинг жанубий туманларидан анча яқинроқ". "Айнан роҳингялар атрофидаги вазият [экстремистларга] “жиҳод” учун устувор мақсадга айланди", - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Бундан ташқари, террорчиликка қарши департамент вакилининг хабар беришича, "олинган тезкор маълумотларга кўра, Мьянма ғарбида индонезиялик жангарилар ҳам бўлиши мумкин".

Роҳингя мусулмонлари Мьянма ғарбида истиқомат қилади. Ҳукумат уларни Бангладешдан бўлган ноқонуний муҳожирлар, деб ҳисоблайди. Ракхайнда диний асосда бир неча марта низолар юзага келган, натижада мусулмонлар ва маҳаллий буддавийлар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Сўнгги йилларда минглаб одамлар зўравонлик қурбонига айланди. 

Мавзуга оид