Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхобод-2017. Ўзбекистон турнир жадвалида пастлади, мезбонлар медаль жамғаришда рекорд қайд этмоқда
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинлари давом этмоқда. 21 сентябрь кунги мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари 3та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медаль қўлга киритишди.
Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 63тага етди - 10та олтин, 17та кумуш ва 36та бронза. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон делегацияси умумий жадвалда тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. Таиландлик спортчилар 21 сентябрь кунги мусобақаларда 8та медаль қўлга киритиб, Ўзбекистонни қувиб ўтди.
Умумий жадвалда мезбон-Туркманистон терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Туркманистонлик спортчилар медал жамғаришда энг яқин таъқибчисидан деярли 3 баробар устун - 149та медаль (59-43-47). Иккинчи ўриндаги Эронда 52та медаль бор (16-9-27).

Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
11:13 / 12.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
15:32 / 16.01.2025