Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Курдистонидаги референдумда 3 300 000 дан ортиқ киши қатнашди
Фото: Reuters
Ироқнинг Курдистон мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик учун умумхалқ референдумида 3,3 млн кишидан ортиқ сайловчи иштирок этди. Бу маълумотларни мухтор вилоят Сайловлар ва референдум бўйича Олий мустақил сайлов комиссияси расмий вакили Ширвон Зарарий тақдим этди, деб хабар қилмоқда Ал Сумария телеканали.
Унинг сўзларига кўра, Ироқ Курдистонида рўйхатдан ўтган кишилардан "овоз бериш жараёнида 3 305 925 киши қатнашган". Зарарийнинг қайд этишича, "референдумда иштирок этганларнинг умумий миқдори 72,16 фоизни ташкил этган".
Айрим туманларда мустақиллик учун референдумда иштирок этган сайловчилар сони 95 фоиздан ортгани айтилмоқда. Аксарият сайловчилар Ироқ Курдистони ва курдлар истиқомат қилаётган бошқа минтақалар мустақиллигини ёқлаб овоз берган. Бироқ, ҳозирча, бу хабарлар расман ўз тасдиғини топгани йўқ.
Референдумнинг расмий натижаси 72 соат ичида эълон қилинади.
Мавзуга оид
12:43 / 13.02.2026
Швейцария аҳоли сони чегараси бўйича референдум тайёрламоқда
21:32 / 12.02.2026
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026