Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхобод—2017. Ўзбекистон турнирни бешинчи ўринда якунлади
Туркманистон пойтахти Ашхободда 17-27 сентябрь кунларида бўлиб ўтган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон вакиллари кутилган натижани кўрсата олмади.
Ўзбекистон делегацияси якуний жадвалда Туркманистон, Хитой, Эрон ва Қозоғистон делегацияларидан ортда қолиб, бешинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар турнирда жами 131та медаль қўлга киритишди. Бу қўлга 244та медаль олган Туркманистондан кейин иккинчи кўрсаткич ҳисобланади, лекин Ўзбекистон медаллар сифати (24-33-74) бўйича яхши натижа кўрсата олмади, олтинлар борасида бешинчи натижа қайд этилди.
Туркманистон 89та олтин билан пешқадам бўлди, Хитой 40та, Эрон 35та, Қозоғистон 28та олтин медаль олди.

Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
11:13 / 12.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
15:32 / 16.01.2025