Келажакда маҳоратли, иқтидорли, эл севган футболчи бўлиб етишиб чиқмоқчи бўлганлар диққатига! Ўзбекистонда Германия билан ҳамкорликда FC Stuttgart немис футбол мактаби ташкил этилди.
Эндиликда ёш футболчилар мазкур муассасада Европа стандартларига мос равишда футбол бўйича маҳоратларини ошириш ва ривожлантириш имконига эга бўлишади.
FC Stuttgart - Ўзбекистонда ягона бўлиб, немис жамоалари билан ҳамкорликда махсус дастур бўйича машғулотлар ўтказади.

Мазкур дастур келгусида Германия давлатининг футбол жамоалари ўртасида ўйинлар ўтказиш, болаларни техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш бўйича қўшимча машқларни ҳам ўз ичига қамраб олган.

FC Stuttgart’нинг афзаллиги нимада?
- Реал касбий ўсишлар
- Футболга профессионал тайёрланиш
- Интерфаол, интенсив машғулотлар
- Мактаб ўқувчилари Германияда тажриба ўтказиш имкониятига эга бўлишади ва немис клублари билан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида иштирок этишади.

Яна бир ажойиб имконият!
Мактабнинг иқтидорли ва қобилиятли болалари немис лигалари сафига қўшилиши мумкин.
Барча машғулотлар немис методикаси асосида қатъи назорат қилинади. Ўйинчи дарсларнинг асосий қисмида тўп билан ишлайди ва машқ давомида катта эътибор фақат ўйин учун муҳим бўлган жараёнларга қаратилади.

Дарслар интерфаол усулда, кўтаринки руҳда ташкил этилади. Мураббий мунтазам равишда ўқувчининг футбол билан шуғулланиш жараёнида ўзлаштирган кўрсаткичлари ҳақида ота-оналарни хабардор қилиб боради.


















