Олий маълумотга эга бўлиш имконидан маҳрум бўлсангиз, кайфиятни туширманг - дунёда ўрта-махсус таълим ҳужжатига эга бўлиб ҳам, юқори маош олиш мумкин бўлган кўплаб касблар топилади. The Time нашри АҚШдаги олий маълумот талаб қилмайдиган, энг сердаромад 10 касб ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Тижорий учувчи

Номунтазам йўналишларда самолётни бошқаради ва йилига 77 200 доллар ишлаб топади.
Жиноий детектив

Федерал ёки маҳаллий қонунларни бузиш билан боғлиқ тергов ишларини олиб боради ва йилига 78 120 доллар ишлаб топади.
Лифтларга хизмат кўрсатувчи электромеханик

Йўловчи ва юк лифтлари ҳамда эскалаторларни йиғади, ўрнатади ва таъмирлайди. Йилига 78 890 доллар ишлаб топади.
Ядровий техник

Физиклар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларга ядровий саноат соҳасида ёрдам беради ва йилига 79 140 доллар ишлаб топади.
Радиация терапевти

Ускунани текширади, беморлар реакциясини назорат қилади, ҳужжатлар билан шуғулланади ва йилига 80 160 доллар ишлаб топади.



















