Полиция: «Лас-Вегас мергани»нинг 47 дона ўқотар қуроли бўлган
Лас Вегас шерифи ўринбосари Кевин Макмэхиллнинг баёнот беришича, 1 октябрь куни одамларни ўққа тутган Стивен Пэддокнинг 47 дона қуроли бўлган. Макмэхилл CBS телеканали эфирга узатган матбуот анжумани чоғида шу ҳақда маълум қилди.
Полция маълумотига кўра, қуроллар учта турли жойларда топилган. Пэддок ўқ узган меҳмонхона хонаси ва уйи шу жумладан. Қуроллар АҚШнинг 4 штатидан харид қилиинган. Полициячиларнинг аниқлик киритишича, Пэддок қуролларни тезотар қуролларга айлантирган.
Бундан ташқари, полициянинг ҳикоя қилишича, ҳужум қилувчи отишма бошланганидан 11 дақиқа ўтгач ҳалок бўлган.
«Отишма ҳақидаги илк қўнғироқ якшанба куни 22.08 да келиб тушди. Гумонланувчи 22.19 да ўлган эди», — деган Макмэхилл.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024