Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спильберг Apple билан ҳамкорликда "Ғаройиб воқеалар"нинг давомини суратга оладиган бўлди
Американинг Apple корпорацияси режиссёр Стивен Спильбергнинг Amblin Television компанияси билан "Ғаройиб воқеалар" сериалининг давоми бўлган 10 эпизоднинг яратилишида ҳамкорлик қилишга доир шартномани имзолади. Wall Street Journal шу ҳақида хабар берди.
Таъкидланишича, ҳар бир эпизоднинг нархи 5 миллион доллардан ошади. Шунингдек маълум бўлишича, эпизодларни суратга олиш жараёнларида "Қаҳрамонлар", "Одамхўр" сериаллари орқали танилган сценарийнавис ва продюсер Брайан Фуллер ҳам иштирок этади. Бундан ташқари, Фуллер машҳур "Юлдузли йўл"ни телесериал форматида қайтариш устида ишламоқда.
"Ғаройиб воқеалар" Apple'нинг биринчи телевизион лойиҳаси бўлади. Бу машҳур сериалнинг қайтиши бўладими ёки унинг сюжет линияси давомими - ҳозирча номаълум. Илк сериянинг намойиш санаси ҳам ошкор этилмаган. Спильбергнинг ўзи, тахминан, ижрочи продюсер вазифасини ўтайди.
"Ғаройиб воқеалар" - фэнтези ва хоррор элементларига эга сериал. У 1985 йилдан NBC телеканалида икки йил давомида намойиш этилган. Телесериал ғояси унинг бир неча эпизодларига режиссёрлик қилган Стивен Спильбергга тааллуқли.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026