Жаҳон | 14:10 / 11.10.2017
10172
2 дақиқада ўқилади

Жириновский ўз IQ кўрсаткичини Трамп ва Тиллерсон натижаси билан таққослашни хоҳламоқда

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновскийнинг баёнот беришича, у ўз IQ (ақлий салоҳияти) кўрсаткичини АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг шу борадаги кўрсаткичлари билан таққослаш ниятида. Жириновскийнинг фикрича, унинг ақлий салоҳияти америкалик сиёсатчиларнинг юқори. 

Аввалроқ, Трамп Тиллерсон президентга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатгани ҳақидаги хабарга изоҳ берар экан, давлат котиби ва ўзининг IQ тести натижасини қиёслашни тавсия қилган эди. Оқ уй матбуот котиби эса, бу таклифни "ҳазил" деб атаганди.

"Трамп ўзининг ва Тиллерсоннинг IQ рақамини таққослашни тавсия қилди. Мен ўзимни ҳам қўшган бўлардим. Келинглар, уччовимизнинг IQ’мизни таққослаймиз. Сизлар улкан Америка бошида турибсизлар, Россиядан ҳам вакил бўлсин… Тиллерсон кўрсаткичи пастроқ бўлади, чунки у оддий нефтчи тадбиркор. Трамп, албатта, сиёсат билан кўпроқ шуғулланган, бироқ у биз Россияда оладиган билимларни олмаган", — деган Жириновский журналистларга. 

Қатор олимларнинг IQ коэффициентини танқид қилганига қарамай, АҚШда кенг тарқалган. 

Мавзуга оид