Ўзбекистон | 08:51 / 17.10.2017
16297
2 дақиқада ўқилади

Фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар тегишли курсда қолдирилади

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 28 августдаги буйруғи билан олий таълим тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Низомнинг 2-бандидаги “олий таълим дастурлари, шакллантирилади” сўзларини “олий таълим фан ўқув режалари ва дастурлари, ҳамда шакллантирилади” сўзлари билан алмаштирилди.

10-,13- ва 38-банддаги “таълим дастурлари” сўзлари “фанлар ўқув режалари ва дастурлари” сўзлари билан алмаштирилди. 9-, 23-, 27- ва 36-банддаги “таълим дастурлари” сўзлари “фанлар ўқув режалари ва дастурлари” сўзлари билан алмаштирилди.

15-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибида кадрлар тайёрлаш сифати устидан назорат бўйича бошқарув, педагогик кадрлар ҳамда таълим муассасалари аттестацияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди. 

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди: “16. Олий таълим муассалари аттестацияси ва давлат аккредитацияси, уларнинг идоравий бўйсуниши ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилади”.

46-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилди: “Фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида тегишли курсда қолдирилади”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид