Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиёнинг энг яхши университетлари маълум қилинди
Фото: RT.com
Нуфузли QS халқаро агентлиги «Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё» (QS Emerging Europe and Central Asia) QS рейтингини эълон қилди.
Рўйхатда Ўзбекистоннинг биронта ҳам олий таълим муассасаси йўқ.
Қозоғистон ОТМлари орасидаги энг яхши натижани Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети қайд этди – 10-ўрин. Рейтингнинг 121-поғонасидан эса Қирғизистондаги Марказий Осиё Америка университети жой олди. Боку давлат университети 95-ўринни эгаллаган бўлса, Беларусь давлат университети 21-поғонада жойлашди. Украинадаги Тарас Шевченко номидаги Киев давлат университети 34-ўриндан жой олди.
Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасалари рейтингида биринчи ўринни Россиянинг М.Ломоносов номидаги МДУ эгаллади. Иккинчи поғонада Новосибирск давлат университети жойлашган бўлса, кучли учликни Эстониядаги Тарту университети якунлаб берди.
QS Emerging Europe and Central Asia ҳар йилги рейтинги университетларни саккизта турли кўрсаткич бўйича баҳолаш асосида тузилади. Бунда университетнинг онлайнда борлиги ва PhD даражаси бўйича малакага эга ходимлар улуши ҳам ҳисобга олинади.

Мавзуга оид
13:52
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
11:44
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
10:19 / 22.04.2026