Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг маълум қилишича, Алексей Навальний сайловларда 2028 йилдан сўнг иштирок этиши мумкин.
«Жаноб Навальнийга, у ёш, истиқболли сиёсатчи, унда барча имкониятлар бор... мана орадан бу ўн йиллик муддат ўтсин, тахминан 2028 йилда плюс беш ойдан сўнг у ўз номзодини бемалол қўйиши мумкин», - дея Памфилованинг сўзларини келтиради ТАСС.
Россия МСК раиси сўзларига кўра, у бу муддат якунига етгач ўз номзодини сайловларга қўйиши мумкин. «Кўчалардаги босим билан эмас, балки мақсадлари билан президент лавозимига лойиқлигини исботласин», - дея қўшимча қилиб ўтган Элла Памфилова.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Навальний тарафдорлари унда ҳозирги вақтда ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқи борлиги ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатишмоқда.
















