Жаҳон | 12:50 / 18.10.2017
36291
1 дақиқада ўқилади

Душанбега чанг бўрони ёпирилди (фото)

Фото: Asia-Plus

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри ва унинг атрофидаги туманларга чанг бўрони ёпирилди. Синоптиклар об-ҳаво кескин ўзгариши ҳақида куни кеча огоҳлантиришганди, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.

Кучли шамол ҳавога чанг ва қум зарраларини кўтармоқда, шунинг учун чанг бўронлари нафас олиш йўлларига жуда зарарлидир. Фуқароларга оғиз ва бурунга чанг ҳамда тупроқ кирмасликни таъминловчи турли махсус ниқобларни кийиб олиш тавсия этилди. «Агарда сизда ниқоб бўлмаса, бандана ёки бошқа мато бўлагидан фойдаланинг. Уни олдиндан бироз намлаб олиш ҳам мумкин», - дейилади хабарда.

Шунингдек, кўчага чиқишдан аввал бурун шиллиқ пардаси қуриб қолишига йўл қўймаслик учун бурун тешиги ички қисмига оз миқдорда махсус воситалар суртиш тавсия этилган.

 

Мавзуга оид