Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар ТИВ раҳбари Ар Риёдни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Саудия Арабистони Қатардаги вазиятни издан чиқаришга ва ҳукумат алмашинуви содир бўлишига уринмоқда. Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Оли Соний CNBC телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берди.
"Биз (Саудия) ҳукуматининг тузумни ўзгартириш ҳақида гапираётганини кўраяпмиз. Биз мулозимлар одамларни ўз ҳукуматига қарши норозиликка чиқишга руҳлантираётганини кўряпмиз. Шу боисдан гап давлат тузумини алмаштириш ҳақида кетмоқда", — деган Оли Соний.
Шу йилнинг июнь ойи бошида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узган эди. Улар Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлашда айблашди.
Вазирнинг сўзларига кўра, унинг мамлакатига бойкот эълон қилган араб мамлакатлари терроризмнинг олдини олишни эмас, аслида "ҳурматсизлик билдириш ва қўрқитиш"ни хоҳлайди.
Телеканалнинг хабар қилишича, Қатарда 11 минг кишилик Америка ҳарбий базаси жойлашган.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026