Жаҳон | 17:30 / 20.10.2017
8106
1 дақиқада ўқилади

Франция қироллари тожини безаган олмос савдоларга қўйилади 

Фото: AFP

Женевадаги аукционда 14 ноябрь куни Le Grand Mazarin ноёб пушти олмоси сотувга қўйилади. Бу ҳақда Christie’s аукцион уйи сайтида хабар берилган.

1661 йилда 19 қиротли қимматбаҳо тош Людовик XIV’га Франциянинг биринчи вазири, кардинал Жулио Мазарини томонидан совға қилинган.

Ҳиндистондаги қадимий Голконда конларидан топилган олмос Людовик XV, Людовик XVI, Людовик XVIII, Наполеон I, Наполеон III ва унинг рафиқаси император аёл Евгениянинг тожларини безаб турган.

Ҳозирда олмос хусусий коллекцияда сақланади, бироқ унинг эгаси ким экани номаълум.

Мутахассислар тошни 6 дан 9 млн. долларгача бўлган қийматда баҳолашмоқда. Le Grand Mazarin 130 йил олдин – 1887 йилда илк бора савдоларда пайдо бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид