Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятида гулчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат Наманган вилоятида гулчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, замонавий ландшафт ва дизайн асосида гулзорлар ташкил этиш, гулчилик санъати сир асрорларини ўрганиш, илғор мамлакатлар билан тажриба алмашиш, аҳоли даромадларини ошириш, республика ва чет эллик туристларни жалб этиш ҳамда Наманган шаҳрини гуллар марказига айлантириш мақсадида қабул қилинди
Қарор билан Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги гулчиликни ривожлантириш марказини (Марказ) ҳамда Наманган вилоятининг туманларида Марказнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда гулчиликни ривожлантириш Маркази уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
маҳаллий табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган гулларнинг замонавий плантацияларини яратиш, шунингдек, гул етиштиришнинг илмий асосланган усулларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш;
вилоятда гул етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;
вилоят ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос манзарали ва бута гул ниҳолларини лаборатория шароитларида етиштиришни ташкил этиш;
инновация технологияларини гул етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
гул кўчатларини парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларнинг махсус тайёрлов курсларида малакасини оширилишини ташкил этиш.
Белгилаб қўйилишича, Марказ фаолиятини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари, гулчилик соҳасида фаолият кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:














