Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йилнинг энг яхши дарвозабони ФИФА томонидан тақдирланди

Лондонда «The Best FIFA Football Awards 2017» - йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.
«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон ФИФА талқинига кўра, 2017 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
39 ёшли футболчи The Best соврини учун курашда Кейлор Навас («Реал») ва Мануэл Нойерни («Бавария») ортда қолдирди.
«Шу ёшга кириб, бундай совринни қўлга киритганимдан бахтиёрман. Футболдаги фаолиятимни фантастик ютуқ билан якунлашни истайман», — деди Буффон совринни қабул қилиб олганидан сўнг.
Ўтган мавсумда Буффон «Ювентус» билан Италия чемпионати ва кубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, Чемпионлар лигаси финалигача етиб келган эди.
Мавзуга оид
21:43 / 31.03.2026
ФИФА офсайдни аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритди
09:45 / 20.03.2026
ФИФА Исроил футбол ассоциациясини жаримага тортди
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
09:50 / 03.02.2026