Замонавий дунёнинг катта қисми шартнома бўйича армияга ўтиб бўлди. Ва бу жуда мантиқий: армия ҳақиқий мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланиши керак, уларга эса ўз ишлари чиндан ҳам ёқиши лозим. Хизматга ҳар кимни мажбурий равишда жалб этишдан маъно нима? Шартнома бўйича армия -  ривожланган мамлакатнинг ўзига хос кўрсаткичи. Агарда биз чақириқ ҳамон мавжуд бўлган давлатлар рўйхатига назар ташласак, уларнинг аксарияти «Учинчи дунё» деб аталувчи мамлакатларга тегишли эканини билиб оламиз.

Австралия

Чақириқ: ихтиёрий асосда
Ғалати, дунёнинг энг тинч қитъаларидан бирида фақатгина 1972 йил декабрь ойида чақирув бекор қилинган. Австралияда ҳозир ҳарбий хизмат жуда обрўли ва яхши ҳақ тўланади.

Австрия

Чақириқ: 6 ой
Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси армияда олти ойни ўтказишга мажбур. Бироқ, агар хоҳласангиз, муқобил вариантни ҳам танлашингиз мумкин - бу ҳолда, ватан манфаати учун тўққиз ой давомида ишлаш керак бўлади.

Ангола

Чақириқ: 2 йил
Бу ерда уруш қилишни унчалик билишмайди, лекин буни яхши кўришади. Аниқроғи, армияни севишга мажбурлашади: сиз истамасангиз ҳам мамлакатга икки йил вақтингизни беришингиз керак. Бундан ташқари, ярим йиллик мажбурий тайёргарлик курслари ҳам мавжуд бўлиб, у хизматнинг умумий муддатига киритилмайди.

Бермуд ороллари

Чақириқ: 38 ой
Эҳтимол, Бермуд оролларида армияни шакллантиришнинг энг ғалати усулларидан бири фойдаланилади. Бу ерда миллий лотерея деб аталадиган нарса бўйича чақириқ амалга оширилади, унинг қарорини эса судда шубҳа остига олиш ҳам мумкин. Хизмат уч йил давом этади, бироқ дам олиш кунлари ва байрамларда аскарлар уйга кетишлари мумкин.