Жаҳон | 13:05 / 24.10.2017
8242
2 дақиқада ўқилади

Миср Ироқ ва Суриядаги жангарилар кириб келишидан хавфсирамоқда

Қоҳира Сурия ва Ироқдаги террорчиларга қарши муваффақиятли ҳаракатлар туфайли жангарилар қўшни Ливия ҳудудига киришга ҳаракат қилиши, у ердан эса Мисрга ҳам кириб келиши мумкинлигидан хавфсирамоқда, дея маълум қилди Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий.

«Бизнинг фикрча, Сурия ва Ироқдаги муваффақиятлар қатор жангариларни Ливияга, у ердан эса Мисрга, Синай ярим оролига, шунингдек, Шарқий Африкага кириб келишига замин яратади», - дея айтиб ўтди Миср президенти France 24 телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, жангариларнинг кириб келишига йўл қўймаслик, шунингдек, уларга моддий ёрдам ва бериладиган қуролларни йўқотиш учун қўшма саъй-ҳаракатлар зарур.

Миср президентининг таъкидлашича, Қоҳира нотинч Ливия билан чегарани қўриқлаш бўйича чоралар кўрмоқда. Бироқ унинг узунлиги (1,2 минг км.) тўлиқ назорат қилиш ҳақида гапиришга имкон бермайди. «Сўнгги уч йил ичида биз 1,2 мингдан зиёд қуролларга эга автомобиллар ҳамда у ерда бўлган жангариларни йўқ қилдик», - дея маълум қилди ас-Сисий.

Миср раҳбари, Франция телеканалининг илтимоси билан, Қоҳира жануби-ғарбидаги чўл ҳудудида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан амалга оширилган йирик ҳужумга изоҳ берди.

Ўтган жума куни хавфсизлик кучлари, жиноий тергов ва махсус топшириқли кучлар вакиллари томонидан ал-Вахат чўл туманида яширинаётган террорчилик бўлинмасини бартараф этиш бўйича амалиёт ўтказилди. Ушбу жангарилар терактларга тайёргарлик кўришда гумонланган. Бироқ, жангарилар лагерига йўл олишда полициячилар колоннаси ҳужумга учради, бунда миномётлар, граната отадиган ва ўқотар қуроллардан фойдаланилди.

ИИВ террорчилар билан жангда 16 нафар полициячи ҳалок бўлгани, 13 нафари жабрлангани ва 15 жангари йўқ қилингани ҳақида расман маълум қилди. Полициянинг бир зобити ҳалигача қидирилмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид