Йўлбошчи (лидер) компаниянинг ривожланиш йўналиши ва мақсадини белгилаб беради, жамоани илҳомлантиради, бирлаштиради ва равнақ топтиради, деб ёзади ишбилармон ва бизнес-мураббий Ваче Давтян.

1. Статуснинг бузилиши — ҳаёт учун таҳдиддир. Нега йўлбошчиларнинг 90 фоизи бахтсиз? Чунки улар доимо статус учун курашда яшашади. Статус — ҳар қандай инсоннинг энг ҳимоя қилинадиган нарсасидир. Статусга дахл қилиниши ҳаётга таҳдид билан тенглаштирилади. Қадимги замонларда, ўрни баландроқ эркаклар гўштнинг каттароқ бўлаги ва энг яхши аёлларга эгалик қилган. Статуснинг бузилиши эса қабиладан қувилиш ва оч-наҳор ўлишни билдирган. Шунинг учун жамиятдаги ўрнимиз яшаш учун курашга ўхшайди — статусим қанча баланд бўлса, шунчалик муваффақиятли яшайман.

2. Доим статуси учун курашаётган йўлбошчи — кучсиз йўлбошчи. У инсонларни таҳқирлаб, микро-менежмент билан машғул бўлади ва компания вазифаларини ечишга улгурмайди. У доимо ўзаро статус талашувчи ожиз инсонларни йиғиб олади. Алал-оқибатда зиддиятлар юзага келади ва компания узоқ муддатли режада муваффақиятли бўла олмайди.

3. Йўлбошчи — илҳомлантиради, менежер — рағбат уйғотади. Йўлбошчи компаниянинг йўналиш ва мақсадларини аниқлаштиради, жамоани илҳомлантиради, бирлаштиради ва ривожлантиради. Менежер инсонларнинг ютуқларини режалаштиради, ташкиллаштиради ва назорат қилади, шунингдек, компанияда рағбатлантириш тизимини яратади.

4. Раҳбарда йўлбошчилик менежерлик сифатларининг қандай пропорцияси бўлиши керак? Ҳар қандай инсонда ҳам йўлбошчи, ҳам менежерлик хусусияти бўлади. Оддий ходимда бу нисбат 90 фоизга 70 фоиз бўлмоғи керак. Инсон раҳбарлик лавозимига кўтарилганида пропорция 50 га 50 бўлади. Олий тоифали раҳбар — 70 фоиз йўлбошчи ва 30 фоиз менежер бўлади.

5. Ташкилот — йўлбошчининг кўзгуси. Агар ташкилотингизда сизга нимадир ёқмай бошласа, кўзгуга қаранг. Доимо сабабларни ўзингиздан изланг, ташқаридан эмас. «У ёлғончи» дея кўрманг, «нега мен ўзимни алдашларига йўл қўйиб бердим», денг.

6. Энг катта хатолардан бири энг яхши профессионалнинг йўлбошчи қилиб тайинланишидир. Энг яхши сотувчи — раҳбар, энг яхши логист — раҳбар бўлади. Аслида, йўлбошчига мутлақо бошқа сифатлар керак! Йўлбошчи ўз касбининг энг яхшиси бўлиши керак эмас.