АҚШда табиий офатлар оқибатлари билан курашиш учун 36,5 млрд доллар ажратилиши тасдиқланди
АҚШ сенати 24 октябрдаги йиғилишида яқинда мамлакатда юз берган довуллар ва ўрмон ёнғинлари оқибатида жабрланган ҳудудларга ёрдам бериш учун 36,5 млрд доллар ажратиш қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу қарор учун аксарият сенаторлар овоз берди. Энди лойиҳа президентга имзо қўйиш учун топширилади.
Умумий қийматдан 18,7 млрд доллари фавқулодда вазиятлар бўйича федерал бошқарма учун мўлжалланган. Бу бошқарма Техас, Флорида ва Пуэрто-Рикога ёпирилган довуллар оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда. Бу маблағлар шунингдек аҳолига имтиёзли кредитлар бериш учун ишлатилиши мумкин. Яна 16 млрд доллар уй-жойидан айрилган аҳолига суғурта тўловларини тўлаш учун сарфланади.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган ўт ўчириш хизматлари 576,5 млн доллар олишади. Қолган 1,27 млрд доллар маблағ эса Пуэрто-Рико аҳолисига озиқ-овқат харид қилиш учун сарфланади.
Бу довуллардан жабрланганларга ёрдам бериш ҳақидаги биринчи қонун лойиҳаси эмас. Сентябрь бошида конгресс Техас учун 15,25 млрд доллар ажратилишини тасдиқлаганди. Бу қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтида демократ сенаторлар Трамп маъмуриятини юзага келган инқирозни ҳал қилишда жуда секин ҳаракат қилишда айблашганди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024