Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №868-сонли қарори 24 октябрь куни қабул қилинди.
Қарор умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчилари таълим олиш билан биргаликда уларга касб-ҳунар ўргатиш, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда уларнинг таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт шароитлар яратиш, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчилари учун касбий таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низом, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати, улар билан таъминлаш дастури, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқув хонасини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар рўйхати, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланган.
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш 2018–2020 йилларда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш дастурида назарда тутилган параментларниамалга ошириш юзасидан доимий мониторинг юритилишини ва зарурат бўлганда мажмуаларни жиҳозлашнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилиши таъминлайди.
Битирувчиларга умумий ўрта таълим муасасасини тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатнома билан билан бирга мажмуада ўрнатилган касблар бўйича диплом берилади.
Мавзуга оид
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026