Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 млн сўмдан ортиқ нафақа пулларини «еб» юборган мансабдор қўлга олинди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширув давомида «Куёвбоши» МФЙ мансабдор шахслари томонидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби қўпол тарзда бузилгани аниқланган.
Mulohaza.uz хабарига кўра, фуқароларга икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун асоссиз равишда 2016 йил августдан 2017 йил июль ойига қадар жами 19 356 811 сўм миқдорда нафақа пуллари тайинланиб, ушбу пуллар ўз манфаатлари йўлида ишлатилган ва талон-тарожга йўл қўйилган.
Туман прокуратураси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатган.
Мавзуга оид
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026
“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025