Жаҳон | 13:20 / 26.10.2017
50551
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди

Фото: Veved.ru

Россиянинг Нижний Тагил шаҳридаги Вагонка кичик туманида жойлашган бозорда 25 октябрь куни кечқурун асли келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, можарода Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишган. Воқеага полиция ходимлари ҳамда ОМОН жангчилари аралашишга мажбур бўлди.

Veved.ru нашрининг хабар беришича, етти киши полиция бўлинмасига олиб кетилган. Қайд этилишича, ҳодиса автотураргоҳдаги жой туфайли юз берган. Эркакларни ажратишга уринган аёллардан бири қўлидан пичоқ билан берилган зарба туфайли жароҳат олган. 

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари можарода иштирок этган шахсларни сўроқ қилишмоқда, бошланган текширув якунлари бўйича тегишли процессуал қарор қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид