Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон вагонлар экспорт қилишни бошлади
Жаҳонда йўловчи вагонларини замонавий тарзда ишлаб чиқарувчи, таъмирловчи ва экспорт қилувчи заводлар саноқлидир. Эндиликда, Германия, Украина, Россия, Франция, Беларусь каби давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам йўловчи вагонлари билан жаҳон бозорига юз тутди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати.
Хусусан, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти илк маротаба “Made in Uzbekistan” тамғаси остида ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлади. Йилдан-йилга йўловчи вагонларини қуриш жараёнлари тараққий этиб бормоқда, янги имкониятлар ишга солинаяпти. Марказий Осиёда ягона бўлган «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятида ҳам бу борада юксак натижаларга эришилмоқда. Жумладан, метро вагонларини таъмирлаш ишлари ўзлаштирилди, янги кўринишдаги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарила бошланди. Жорий йилдан бошлаб эса корхона маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқди.
2016 йилда Россия ва Қозоғистон давлатлари томонидан мамлакат вагонсозлари ишлаб чиқараётган 61 911, 61 907 русумдаги плацкарт ва купе вагонларига қизиқиш катта бўлган эди. Жорий йилда эса улар учун мўлжалланган янги кўринишдаги қулай вагонларни ишлаб чиқаришга киришилди. Йил охирига қадар 5 та плацкарт ва яна шунча купе вагонларига буюртмалар келиб тушди. Бу борада жорий йилнинг июнь ойида жаҳон стандарти сертификати қўлга киритилди.
Мазкур вагонлар олдингисидан анча фарқ қилади. Бунисида йўловчилар учун бир қатор қўшимча қулайликлар яратилган. Жумладан, илк бор замонавий сув ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилди, ёритиш тизими бутунлай ўзгартирилди. Вагон ичини жиҳозлашда ёрқин ранглардан фойдаланилган. Иситиш ва совутиш тизимларининг замонавийлиги эса йўловчиларга қишнинг изғирин кунларида ҳамда жазирама ёзда ҳам мўътадил ҳавони таъминлаб беради. Вагонни тайёрлаш жараёнида йўловчиларнинг хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Замонавий дизайн буюртмачилар талаби асосида ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026