Фан-техника | 17:35 / 27.10.2017
5889
2 дақиқада ўқилади

Ҳакерлик ҳужумидан дунёдаги илк суғурта сотилмоқда

Фото: East News

Rubica стартапининг фикрича, шахсий маълумоти кибержиноятчиларда катта қизиқиш уйғотадиган йирик компаниялар раҳбарлари, сиёсатчилар, таниқли спортчилар ва жамоат арбобларига унинг суғурта иловаси зарур, деб ёзмоқда Business Insider.

Equifax кредит тарихи бўйича бюроси 143 миллион мижознинг маълумотлари сизиб чиққани ҳақида маълум қилганидан сўнг, кўплаб стартаплар кибержиноятлардан ҳимоя масалалари ҳақида жиддий бош қотиришни бошладилар. Rubica PURE суғурта компанияси билан ҳамкорликда ҳакерлик ҳужумидан активлар ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун $ 1 млн. долларгача бўлган 24 соатлик суғурта хизматини таклиф қилмоқда. Бу ўзига хос дастлабки шундай хизмат бўлиб, жисмоний шахсларга ташкилотларга қараганда кўпроқ мос келади.

Rubica’нинг ишланмаси «катта ака» тамойили бўйича ишлайди: фойдаланувчилар иловани барча қурилмаларига юклаб олади, ҳамда у доимий равишда фон режимда ишлаб, эҳтимолий хавф-хатарларни излайди. Шунингдек, унда «кибер-консьерж» сервиси бор, у, масалан, ғалати e-mail қандай таҳдид уйғотишини тушунишга ёрдам беради.

Стартапнинг фикрича, юқори мартабали амалдорлар, йирик компаниялар раҳбарлари ва бошқарув кенгаши аъзолари, таниқли спортчиларда бу илова қизиқиш уйғотиши керак. Умуман олганда, жиддий активларга эга бўлган ҳар қандай инсоннинг шахсий маълумоти кибержиноятчилар учун яхши нишонга айланиши мумкин.

Мавзуга оид