Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой дунёда яна биринчи: Жаҳондаги илк водородли трамвай ишга туширилди
Хитойнинг Хэбэй вилоятидаги Таншань округида водород ёқилғида ишлайдиган дунёдаги биринчи трамвай фойдаланишга топширилди.
Хитойнинг CRRC корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган трамвай алоҳида «тозалик» билан ажралиб туради: атмосферага ҳеч қандай зарарли моддалар чиқармайди ҳамда азот оксидидан холи, сабаби водород ёқилғи қутичалари ичидаги реакция ҳарорати Цельсий бўйича 100 даражадан ошмайди.
Составнинг максимал тезлиги – 70 км/с. Трамвай ёқилғи қутичалари 40 км. йўлни юришга етади, уларни тўлдириш эса 15 дақиқани талаб қилади.
Водород трамвайи Хитойдаги энг қадимий темир йўл линияларидан бирида фойдаланишга топширилди ҳамда Таншань саноат ҳудудларини ўзаро боғлайди. Шу билан бирга, линияни ўзгартириш ва йўловчи платформаларини унга мослаштириш талаб этилмайди – вагон поли ва рельслар ўртасидаги масофа 35 см.ни ташкил қилади, деб хабар бермоқда China Daily.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026