Тарихдаги биринчи робот Саудия Арабистони фуқаролигини олди
Disney компаниясининг собиқ ходими ва Hanson Robotics асосчиси Дэвид Хэнсон томонидан яратилган София исмли робот Саудия Арабистони фуқаролигини олди. Бу ҳақида робот нутқ сўзлаган Future Investment Initiative конференциясида маълум қилинди.
Андроид ўз нутқида бирор бир мамлакат паспортини олган дунёдаги биринчи робот бўлганини қайд этди. София сунъий интеллект одамларга ёрдам беришини хоҳлашини маълум қилди.
"Шундай юксак шарафга эга бўлганимдан жуда фахрланаман. Роботнинг биринчи марта фуқаролик олиши - бутун дунё учун ҳақиқий тарихий воқеа", - дея эълон қилди София залда тўпланганларга қарата.
Журналистларнинг нима учун бундай бахтиёр кўриниши ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, София "бундай ақлли, бадавлат ва нуфузли кишилар олдида нутқ сўзлашдан жуда бахтиёр" эканини таъкидлади.
Ҳиссиётларни етказа олиш Софияга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади. Андроид бирор нимадан норози бўлса, унинг юз ифодаларида норозилик акс этади, хурсанд бўлса, табассум қилади. Софиянинг яратувчилари уни шундай дастурлашганки, у ўз атрофидаги одамлардан кўп нарсаларни ўргана олади.
2016 йилда тақдимот вақтида журналистлардан бири ундан ер юзидаги барча одамларни йўқ қилиш нияти бор ёки йўқлиги ҳақида сўраган. София бу саволга "Ҳа" жавобини берган. Бир йил ўтгач, журналист саволни яна такрорлади. "Агар менга яхши муносабатда бўлсангиз, йўқ" дея жавоб берди робот.
"Мен ўз сунъий интеллектимдан одамларнинг ҳаётини янада яхшилаш, ақлли уйлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, яшаш учун энг яхши шаҳарларни яратиш йўлида фойдаланмоқчиман. Бу дунёни яхшилаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан", - деди София ўз нутқи якунида.
Мавзуга оид
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
16:03 / 11.11.2024