Жаҳон | 11:50 / 27.10.2017
17914
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Фото: News.tj

Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ноябрь ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

«Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда», - дейилади хабарда.

Амалий ташриф келгуси ойнинг биринчи кунларига режалаштирилган ҳамда МДҲ давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги навбатдаги мажлисига тўғри келади. Сиёсатчилар учрашуви 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибига МДҲ давлатларининг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари киритилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид