Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда бир йилда Россиянинг неча нафар фуқароси ҳалок бўлгани маълум
Сурияда 2017 йил январь ойидан сентябргача Россиянинг камида 131 фуқароси ҳалок бўлди, уларнинг ҳеч бири Россия армиясининг амалдаги ҳарбий хизматчиси бўлмаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Агентликда Россия фуқароси Сергей Поддубнийнинг ўлими ҳақида 4 октябрь куни РФнинг Суриядаги элчихонаси консуллик бўлими томонидан берилган гувоҳнома бор. Унинг рақами – 131.
Консулликдан агентликка тасдиқлашларича, ўлим ҳақидаги гувоҳномалар сони ҳар йили янгиланади. Шундай қилиб, ҳар бир гувоҳноманинг сони йил бошидан буён консуллик томонидан рўйхатга олинган ўлим сонига тўғри келади. Шунингдек, консулликдан маълум қилишларича, ҳарбий хизматчиларнинг ўлимини рўйхатга олиш билан шуғулланишмайди.
Сурияда 131 нафар ҳалок бўлган россияликдан қанчаси ҳарбий ҳаракатлар давомида ҳаётдан кўз юмгани маълум эмас. Reuters’нинг таъкидлашича, бу рақамга, афтидан, жангарилар тарафида жанг қилаётган Россия фуқаролари кирмайди, чунки уларнинг жасадлари РФга қайтарилмайди.
Россия сайловларида овоз берувчилар сони бўйича маълумотларга кўра, Сурияда беш мингга яқин руслар рўйхатга олинган, дея ёзади Reuters. Агентлик билан суҳбатлашган номаълум қолишни истаган дипломатнинг сўзларига кўра, одатда консуллик мамлакатда йилига 20 га яқин ўлимни қайд этади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026