Жаҳон | 07:20 / 29.10.2017
6915
1 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтидаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужум оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Фото: trend.az

28 октябрда Сомали пойтахти Могадишо марказида жойлашган меҳмонхонага уюштирилган ҳужум оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди ва 30 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввал маълум қилингандек, портловчи модда билан тўлдирилган автомобиль президент саройидан 600 метр нарида жойлашган, шаҳар марказидаги меҳмонхона ёнида портлатилган. Шундан кейин меҳмонхона ичига жангарилар бостириб кириб, отишма бошлашган. Бир неча дақиқадан кейин Сомали парламентининг аввалги биноси ёнида яна битта портлаш янграган.

Полиция вакилларининг маълум қилишича, меҳмонхонадан 30 кишини, жумладан бир вазирни олиб чиқишга муваффақ бўлинган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид